Срок работы пробной версии продукта истек. Через две недели этот сайт полностью прекратит свою работу. Вы можете купить полнофункциональную версию продукта на сайте www.1c-bitrix.ru. Архитекторларнинг асарлари намойиши

Архитекторларнинг асарлари намойиши

«Ташгипрогор» АЖ ташаббуси билан институт биносида ХХ асрнинг 30-80-йилларида Ўзбекистонда яшаб, ижод қилган таниқли меъморлар, шунингдек, истиқлол йилларида юртимизда қурилган мустақиллик иншоотлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол қатнашган архитекторлар томонидан яратилган тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Лойиҳа институтининг 80 йиллик юбилейига бағишлаб ташкил этилган ўзига хос кўргазмага келганлар эътиборига ака-ука Арнольд ва Виктор Ган, Пётр ва Николай Жарский, шунингдек, Серго Сутягин, Владимир Березин, Владимир Спивак, Рафаэль Хайрутдинов, Александр Калисламов, Александр Каширин каби юртимиз архитектураси ривожига салмоқли ҳисса қўшган ижодкорларнинг 50 тадан ортиқ ижод намунаси ҳавола этилган.

– 80 йиллик санани муносиб нишонлаш мақсадида институтимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, – дейди кўргазмада «Ўн икки калит», «Коридор», «Кузатувчи» («Созерцатель») каби ишларини намойиш учун қўйган «Ташгипрогор» институти лойиҳалар бош архитектори А. Калисламов. – Жумладан, юбилейга бағишлаб кўкрак нишони таъсис этилди. Институтга ўз ҳаётини бахшида қилган бир қатор ходимлар ана шу нишон ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бугунги кўргазма юбилей тантаналарининг давоми сифатида ўтказилмоқда, десак адашмаймиз. Ушбу кўргазмани ташкил этишдан мақсад – архитектор нафақат бино ва иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқадиган техник ходим эканини, балки ички туйғуларини моҳирлик билан қоғозга тушира оладиган юксак дидли ижодкорлар тоифасига киришини кўрсатиш, ўз навбатида, бугунги кунда замонавий техникага ошно бўлиб, тасвирий санъатдан тобора йироқлашиб бораётган ёшларни жонли ижод қилиш, яъни расм чизишга даъват этишдан иборат. Фурсатдан фойдаланиб, архитектура, қурилиш, дизайн соҳаларига ихтисослашган таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабаларни, уларнинг устозларини кўргазмага қўйилган асарларни келиб кўришга таклиф этиб қоламиз.

 Кўргазма йил охиригача давом этади.

 

Шуҳрат ХЎЖАЕВ,

«O‘zbekiston bunyodkori» мухбири.

 

Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Да...
Қушилган сана: 02.06.2017
Ўзбекистон Республикаси Да...
Қушилган сана: 02.06.2017
Барча норматив ҳужжатлар
Эълонлар
Барча эълонлар
Тадбиркор учун ер участкалари
Презентациялар
Қурилиш пудрат ташкилотлар реестри