4 минг 369 та уй ўз эгаларига топширилди

4 минг 369 та уй ўз эгаларига топширилди
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қишлоқ жойларида аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси бош директорининг ўринбосари А.Турсунов ва бошқалар мустақиллик йилларида мамлакатимизда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши бўйича белгиланган давлат дастурларининг амалга оширилиши аҳоли фаровонлиги ошиши, турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Белгиланган дастурга мувофиқ айни пайтда қурилиши тўлиқ тугалланган уйлар босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, 4 минг 369 та уй ўз эгаларига топширилди.

Мазкур уй-жойлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материаллари асосида барпо этилаётгани, тадбиркорларнинг ортиқча солиқлардан озод этилгани боис уй-жойлар нархи арзонлашган. Ҳар бир массивнинг бош режасида хизмат кўрсатиш объектлари, спорт майдончалари ва муҳандислик тармоқлари, ҳовли қисмида болалар майдони, уй эгалари дам олишлари учун шароитлар эътиборга олинган.

Дастурда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилган. 2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастурига кўра уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги дастурда ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қурувчилар учун 15 фоиздан иборат.

Янги уй-жой массивларида давлат маблағлари ҳисобига инфратузилма иншоотлари қурилиши амалга оширилаётир.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берилди.
Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қури...
Қушилган сана: 02.06.2017
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қури...
Қушилган сана: 02.06.2017
Барча норматив ҳужжатлар
Эълонлар
Барча эълонлар
Тадбиркор учун ер участкалари
Презентациялар
Қурилиш пудрат ташкилотлар реестри