«Қурувчилар учун калькулятор» бепул мобил илова

Янги дастур KNAUFнинг мавжуд тизимларидан келиб чиққан ҳолда керакли материаллар жамламаси ва сарфини ҳисоблаш ва қайси тизим муайян вазифаларни ҳал этиш учун тўғри келишини аниқлаб беради.
Ҳар бир ҳисоб қўшимча маълумотлар билан ҳамда қулай чизмалар билан таъминланган.
Натижа «Ҳисоблаш» тугмаси босилгандан кейин экранда пайдо бўлади. «Сақлаш» тугмаси натижа остида қулай жойлаштирилган.
Шуни айтиш жоизки, барча шунга ўхшаш калькуляторлар кичик ноаниқликларга йўл қўйиши мумкинлиги истисно этилмайди. Шу сабабли, дастлабки ҳисобларни ушбу соҳа мутахассиси билан мувофиқлаштириш ёки бажарилган ҳисоб улар томонидан текширилиши мақсадга мувофиқ.
Ушбу калькулятордан қурувчилар, лойиҳачилар, меъморлар, усталар, қурилиш материаллари сотувчилар ва истеъмолчилар, мустақил равишда таъмирлаш ишлари билан шуғулланаётганлар фойдаланиши мумкин.
Ҳисоблаш қандай босқичлардан иборат?
1. Керакли конструкция турини (пардевор, қоплама, осма шифт) ва унга тўғри келадиган жамлама тизимни танлаш керак;
2. Кейин девор, шифт ёки пардеворнинг геометрик параметрларини киритиш керак бўлади;
3. Материаллар сарфини ҳисоблаш.
Иловада ҳисобларни PDF кўринишида сақлашдан ташқари, уни электрон почта, телефонингизга ўрнатилган мессенжер орқали жўнатиш ёки ижтимоий тармоқларда жойлаштириш имкони мавжуд.
Ўз мухбиримиз.

Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Да...
Қушилган сана: 02.06.2017
Ўзбекистон Республикаси Да...
Қушилган сана: 02.06.2017
Барча норматив ҳужжатлар
Эълонлар
Барча эълонлар
Тадбиркор учун ер участкалари
Презентациялар
Қурилиш пудрат ташкилотлар реестри