22 Декабря 2017

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизими ходимларининг иш фаолиятини автоматлаштириш бўйича танлов эълон қилади

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизими ходимларининг иш фаолиятини автоматлаштириш бўйича эълон қилади

Амалга ошириш лозим бўлган вазифалар

Тузилманинг фаолияти

Таклифлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши фаолиятини автоматлаштириш.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш тарҳларини ҳамда туманлар (туман гуруҳлари) ни режалаштириш лойиҳаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳамда ўз тасарруфидаги ҳудудларда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;

аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқиш;

бош режаларни, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудларда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича вилоят, туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.

Кенгаш ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаштириш тарҳлари, туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларни кўриб чиқади, келишади ва тасдиқлаш учун ваколатли органлари томонидан тасдиқлашга тавсия қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг шаҳарсозликка оид қисмларини, шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари ишлаб чиқилишида иштирок этади, уларни кўриб чиқади ва маъқуллайди, уларнинг амалга оширилишида бевосита иштирок этади;

Кенгаш белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига, шу жумладан шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосланган ўзгартиришлар киритилишига ўз ваколати доирасида розилик беради, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ваколатига кирувчи масалалар юзасидан эса таклифлар киритади;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини минтақаларда экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектларини сақлаб қолиш нуқтаи-назаридан келиб чиқиб кўриб чиқади, маъқуллайди ёки қайта ишлаш учун тавсия беради;

аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида, шу жумладан архитектура ва шаҳарсозлик комплекслари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқади ҳамда асосланган таклифлар бўйича ваколатли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тавсиялар киритади;

бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аҳоли пунктларини қуриш ва қисмларини реконструкция қилиш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва янгилаш бўйича таклифларни давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларига киритади;

замонавий шаҳар марказларини шакллантириш, эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини ва қисмларини реконструкция қилиш бўйича давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларига тавсиялар киритади;

ҳудудий аҳамиятга молик алоҳида, шу жумладан табиий ва сув объектлари зоналарини, рекреацион, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган, фойдали қазилмалар жойлашган ва бошқа ҳудудларнинг чегараларини белгилайди ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти тартиботини ўрнатиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан тавсиялар қабул қилади.


2.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси фаолиятини автоматлаштирш.

Инспекциянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

аҳоли пунктларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаларига қатъий мувофиқ равишда комплекс қурилишини, юридик ва жисмоний шахслар томонидан аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартларга сўзсиз риоя этиш, қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борилиши юзасидан мониторинг ўтказади.

Инспекция ўзига юкланган асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

аҳоли пунктларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаларига қатъий мувофиқ равишда комплекс қурилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартларга риоя этишлари юзасидан давлат назоратни амалга оширади;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борилиши юзасидан мониторинг ўтказади;

Архитектура-қурилиш назорати ҳудудий давлат инспекциялари томонидан ҳар чоракда бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботларни умумлаштиради ва мониторингини олиб боради;

Архитектура-қурилиш назорати ҳудудий давлат инспекцияларининг инспекторларини қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказади ва уларнинг натижаларига кўра сертификатлар беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишлар ўтказади;

Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантиради ва ҳар йили янгиланадиган ягона электрон маълумотлар базасини юритади.


3.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси ходимларининг иш фаолиятини автоматлаштириш.

Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш тарҳларини ҳамда туманлар (туман гуруҳлари) ни режалаштириш лойиҳаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳамда ўз тасарруфидаги ҳудудларда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;

аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқиш;

бош режаларни, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудларда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича вилоят, туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.

Кенгаш ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаштириш тарҳлари, туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларни кўриб чиқади, келишади ва тасдиқлаш учун ваколатли органлари томонидан тасдиқлашга тавсия қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг шаҳарсозликка оид қисмларини, шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари ишлаб чиқилишида иштирок этади, уларни кўриб чиқади ва маъқуллайди, уларнинг амалга оширилишида бевосита иштирок этади;

Кенгаш белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига, шу жумладан шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосланган ўзгартиришлар киритилишига ўз ваколати доирасида розилик беради, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ваколатига кирувчи масалалар юзасидан эса таклифлар киритади;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини минтақаларда экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектларини сақлаб қолиш нуқтаи-назаридан келиб чиқиб кўриб чиқади, маъқуллайди ёки қайта ишлаш учун тавсия беради;

аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида, шу жумладан архитектура ва шаҳарсозлик комплекслари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқади ҳамда асосланган таклифлар бўйича ваколатли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тавсиялар киритади;

бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аҳоли пунктларини қуриш ва қисмларини реконструкция қилиш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва янгилаш бўйича таклифларни давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларига киритади;

замонавий шаҳар марказларини шакллантириш, эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини ва қисмларини реконструкция қилиш бўйича давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларига тавсиялар киритади;

ҳудудий аҳамиятга молик алоҳида, шу жумладан табиий ва сув объектлари зоналарини, рекреацион, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган, фойдали қазилмалар жойлашган ва бошқа ҳудудларнинг чегараларини белгилайди ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти тартиботини ўрнатиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан тавсиялар қабул қилади.


4.

Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази фаолиятини автоматлаштириш.

Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шартнома асосида қурилишда танлов савдоларини ташкилотчи сифатида ташкил этиш ва ўтказиш;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилиш;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шартномалар тузиш, танлов савдолари шартлари ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалининг бажарилиши, шунингдек марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштирилаётган қурилиши тугалланган объектнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши мониторингини олиб бориш;

шартномавий жорий нархни аниқлаш бўйича методологик тавсияларни, нархларни шакллантиришни янада такомиллаштириш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари нархларини шакллантириш, таҳлил қилиш, уларни қайта ишлаш ва умумлаштириб Давархитектқурилишнинг Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш марказига мунтазам равишда тақдим этиб бориш;

нархларни шакллантириш бўйича янги смета нормативларини яратиш учун бошланғич ахборотларни тўплаш ва дастлабки таҳлил қилиш;

қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш бўйича шаҳарсозлик фаолияти субъектларига консалтинг хизматлари кўрсатиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш.

Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар билан биргаликда қурилишда танлов савдоларини ўтказиш тартиботини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом шартлари ва талабларига риоя қилган ҳолда танлов савдолари предметига қўйиладиган танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади;

шартнома асосида қурилишда танлов савдоларини ташкилотчи сифатида ташкил этади ва ўтказади;

танлов савдоларини ташкил этади ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилади;

аризалар ва оферталар қабул қилинишини ташкил этади, уларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини ва махфийлигини таъминлайди;

танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Давархитектқурилишга тақдим этади;

танлов ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон бериш учун материалларни тайёрлайди ва/ёки потенциал талабгорларга таклифномалар юборилишини таъминлайди;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачи томонидан жалб қилинадиган мустақил экспертлар ёки консультантлар ишини ташкил этади;

оферталар очилгандан кейин уларни буюртмачига беради;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачига танлов савдолари якунлари бўйича буюртмачи ҳисоботини тузишда кўмаклашади;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачи ва объектлар қурилиши бўйича пудратчи томонидан тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб боради ҳамда танлов савдолари ва танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар бажарилиши мониторинги натижалари тўғрисида Давархитектқурилишга ойлик ҳисоботни тақдим этади;

семинарлар ўтказади, кадрларни танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тасдиқланган тартиботини, танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини амалиётда қўллаш бўйича ўқитади;

капитал қурилишда иқтисодий ва ташкилий ислоҳотлар амалга оширилиши, қурилиш материаллари, алоҳида ва махсус ишлар нархларининг, қурилиш механизмларини ишлатиш ва қурилиш юкларини ташиш, тайёр қурилиш маҳсулоти харажатлари ўзгариши мониторингини олиб боради;

ўз ваколатлари доирасида инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда Давархитектқурилишга ёки тегишли органларга киритади.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


5.

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари фаолиятини автоматлаштириш.

Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкиллаштириш;

ўз ваколати доирасида шаҳарсозлик ҳужжатларини амалиётга татбиқ этиш мониторингини ва давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш;

шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли давлат дастурларини, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;

шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсат олиб бориш, юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари ва қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновация лойиҳаларини татбиқ этиш;

бозор ислоҳотлари жараёнларини чуқурлаштириш, ҳамма жойда рақобатли нарх белгилаш механизмларини татбиқ этиш;

лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини янада шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;

шаҳарсозлик, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш, танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилиш, шартномавий мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш;

архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва мутахассисларнинг малакасини доимий асосда ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш.


6.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини автоматлаштириш.

Манбалар ҳисобидан маблағлари ва даромадларини тўплаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибидаги таълим муассасаларини ўқув-методик адабиётлар билан таъминлашга, ўқув жараёнларига ўқитишнинг илғор шакллари ва услубларини, компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишга, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва талабалар учун малака ошириш ва халқаро тажриба алмашинувини ташкил қилишга, иқтидорли талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтириш Жамғармани ташкил этилишининг мақсади ҳисобланади.

Маблағлар тўпланишини таъминлаш ва қуйидагиларни молиялаштириш Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш;

ўқув жараёнларига ўқитишнинг илғор шакллари ва услубларни, компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш;

профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлари ва талабалари учун халқаро тажриба алмашинувини ташкил қилиш;

иқтидорли талабаларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тажриба оширишга юбориш;

таълим муассасаларининг илмий-техник ва моддий базасини ривожлантириш;

хорижий таълим муассасалари ва соҳа институтларининг етакчи мутахассисларини, ишлаб чиқариш соҳасидаги тажрибали мутахассисларни дарс беришга жалб этиш;

иқтидорли талабалар учун махсус стипендиялар таъсис этиш;

таълим муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни амалга ошириш.



Қўшимча маълумотлар учун (+99871) 244-27-54 (Э.Худайбердиев, И.Эрматов) рақамига мурожаат қилиш мумкин.


Возврат к списку   Чоп этиш